Просмотры: 34165

Марказий Харбий Санаторий (Олтин Ёмби)

   Star Rate
  • Город:  Чарвак
  • Район/Регион:  Ташкентская область
  • Страна:  Узбекистан
  • Телефон:  +998712021166
  • Fax:  +998712021166
  • Сайт:  www.vz.uz
  • E-Mail:  vinzamo@gmail.com
  • Заезд:  From 12:00
  • Выезд:  Prior to 12:00
  • Количество номеров:  54
Марказий Харбий Санаторий (Олтин Ёмби)
Тошкент шахридан Марказий Харбий Санаториягача бўлган масофа 100 км. Марказий Харбий Санаторияси 2007 йилда очилган . Умумий майдони : 6 га. Климати : Кескин контенинтал , январь ойида ўртача харорат +3. Июль ойида ўртача харорат +28. Чорвоқ сув омборининг ен бағрида жойлашган. Ўсимлик дунёси: арча, қора арча , қорқарағай, ўрмон ёнғоғи, бодом , 120 дан ортиқ доривор ўсимликлар . Хайвонот дунёси: айиқлар , бўрилар, тулкилар, тўнғиз, ёввойи тоғ эчкилари, чиябўри, бургут, лочин, сазан, маринка, форель, турли илонлар.


Фаол тарзда, пиёда юришни хохловчилар учун бир кунлик яқин атрофдаги тоғлар кўйнига, шаршараларга, тарихий муқаддас қадамжоларга саёхат уюштирилади.

Чимён тоғ бағридаги узунлиги 800м бўлган хамда Билдирсой тоғ бағридаги узунлиги 4500 м бўлган ўриндиқли канат йўлларида бир умр эсда қоладиган саёхатга таклиф қиламиз бундан ташқари, санатория атрофида жойлашган бошқа дам олиш сихатгохларига саёхатлар уюштирилади.   Марказий Харбий Санаторияда Малакали шифокорлар хамда ўз касбига уста хамширалар сиз дам олувчиларнинг хизматингизда бўлади. Шифокор корсатмаси асосида турли хил даволаш муолажаларини қабул қилишингиз мумкун  Денгиз сатхидан 960 км, баландликда Чорвоқ сув омборининг қирғоғида, тоғнинг гўзал манзарасига кўрк бағишлаб турган масканда ҳарбий ҳизматчилар ва уларнинг оила аьзолари, заҳирадаги хамда резервдаги харбий хизматчилар бундан ташқари, харбий даволаш муассасасида  даволаниш хуқуқига эга бўлган фуқоролар дам олиши ва даволаниши учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий харбий Санаторияси (МХС)  мавжуд Мана, неча йилдирки МХС Ўзбекистон Республикасининг хамма вилоятларидан келган дам олувчиларни ўзига ром қилиб улгурган. Бу маскан ёнида жойлашган мовий кўл йилнинг хар фаслида дам олувчиларни ўзига мафтун этиб келмоқда. МҲС 150 киши учун мўлжалланган бўлиб оддий, ярим - люкс ва люкс хоналардан иборат.  МҲСда терапия, неврология, физиотерапия, курортология йўналишлари бўйича фаолият юритади. Кутубхонамизда эса доими янги газета , журналлар, ўзбек ва жахон адабиёти, классик шоир хамда ёзувчиларнинг китоби сизнинг хизматингизда болади Кечки овқатдан кейинкечки сайр, рақс майдончасида турли хил маданий - оммавий тадбирлар  ўтказилади . Умид қиламизки, бизнинг масканда ўтказган хар бир кунингиз узоқ-узоқ йилларга татийдиган ширин хотиралар бахш этади. Барча ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аьзоларини Марказий Ҳарбий Санаториямизга таклиф этамиз. Марказий Харбий Санаторияда турли хил турдаги спорт тадбирларини ( волейбол , баскетбол, футбол, бильярд, шахмат, шашка, сузиш) ташкиллаштириш хамда ўтказиш ва спорт машғулотларини олиб бориш учун дам олувчиларга барча қулайликлар яратилган. Барча ҳохловчиларни спорт соғломлаштириш мажмуамизга таклиф қиламиз. Соғломлаштириш мажмуамиз эса замонавий спорт анжомлари билан  жихозланган. Шунингдек: ёзги бассейн, волейбол, футбол майдонлари, болалар ўйин майдончаси, жисмоний даволаш хонаси, бильярд, стол тенниси, даволаш корпуси, сауна, кутубхона рақс майдончаси, 250 кишига мўлжалланган клуб сизнинг хизматингизда. Ёзги мавсумда кенг қумли пляжда ўзингиз учун турли ёкимли сайр-томоша топасиз. Кўл ёқаси бўйлаб уюштириладиган сув экскурсиясида қатнашишингиз мумкун. Катамаран ва тез юрар скутерда тўлқин ошасиз. Бундан ташқари санатория худудида жойлашган 26  х12 метр катталикдаги бассейн сизнинг хизматингизда бўлади.
  • Цены
  • Фото
  • Оценки клиентов
▪  Марказий Харбий Санаторий (Олтин Ёмби)  ▪

Тип номера

Стоимость на одного человека
в сутки

15.05-31.09.2019

Стандарт 2-х местный
190 000
Полулюкс 2-х местный
210 000

В стоимость включено: проживание, 3-х разовое питание и оздоровительное лечение.


In order to greatly improve the quality of service that we are able to offer, we would like to receive all your reviews. We promise of our effective changes!

Average Overall Rating

Service

Сервисы

Cleanliness

Расположение

Value

Адрес

Узбекистан г.Ташкент ул.Буюк Ипак Йули 115 офис 4
Ориентир : метро Буюк Ипак Йули, отель Саёхат

Vinzamo Tur

Все права защищены. Услуги лицензированы.
Лицензия Т-0247-14. Сертификат  009100

Телефон

+ 998 71 202 11 66

E-mail

info@vinzamo.uz
You are here